Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:45

АҚШ тарихидаги сиëсий қотилликлар тарихига бир назар


Аризонадаги қотиллик қурбонлари учун мотам тутилмоқда.
Аризонадаги қотиллик қурбонлари учун мотам тутилмоқда.

8 январ куни АҚШ Намояндалар палатаси вакили Габриэл Гиффордс жонига қарши қилинган суиқасд аксар америкаликларни ҳам ҳайрат¸ ҳам изтиробга солди. Зотан бу АҚШ тарихида кейинги 30 йил ичида халқ вакилига қарши узилган ўқ бўлди.


Шанба кунги тонгни 40 ëшли Габриэл Гиффордс Америка қонун чиқарувчиси учун анчайин ноодатий жой – жануб-ғарбий Аризона штатининг Тусон шаҳарчасидаги супермаркет олдида ўтказди.

Гиффордс¸ “Конгресс сизнинг бурчакда!” деб номланган демократик ташаббус доирасида бозор-ўчар қилиш учун супермаркетга келган оддий аризоналиклар билан суҳбатлашди¸ улар саволларига жавоб берди.

Бу суҳбатларни тугатиб¸ эндигина кетишга чоғланган маҳал қуролли шахс яқин масофадан туриб унинг бошини нишонга олиб ўқ узди ва шундан бери Конгресс вакиласи сунъий комада қолмоқда ва унинг ўзига келган тақдирда аҳволи қандай бўлиши мавҳумлигича қолмоқда.

Шанба кунги ҳужум оқибатида бахтсиз тасодиф туфайли воқеа жойида бўлган олти одам¸ хусусан 9 яшар бола ҳам нобуд бўлди.

Жиноят жойида қўлга олинган қотил устидан душанба куни маҳкама жараëнининг бошланиши кутилмоқда.

Айни пайтда¸ мазкур қотиллик муносабати билан АҚШ президенти Барак Обама америкаликларни душанба куни маҳаллий вақт билан кундузги 11 да қурбонлар хотираси учун сукут сақлашга чақирди.

Зотан¸ АҚШ тарихида бундай фожиалар анча камëб ҳодиса ҳисобланади ва мамлакатда Конгресс вакилига сўнгги ўқ узилганидан бери 30 йил ўтди.

Бундан аввалги сиëсий суиқасд 1978 йилда АҚШ Конгрессининг Калифорния штатидан сайланган демократлар намояндаси Лео Риянга қарши Жанубий Американинг Гуяна давлати чангалзорларида амалга оширилган эди.

Конгресмен Риян ва унинг ëрдамчилари асли Сан-Францискодан бўлган “Халқ черкови” номли секта бошлиқларини ўз иродасига қарши Гуянага олиб келиб¸ бу ерда тутқунликда сақланаëтганларни озод қилиш мақсадида бу мамлакатга келади.

Гуяна аэропортига қўниши ҳамоно Риян¸ черков аъзоларига озодликка чиқиш ва ўзи билан АҚШга қайтиб кетишга ҳақли эканларини билдиради. Аммо у қўниш йўлакчасига ўтиши билан пистирмага дуч келади ва конгресмен ва унинг шериклари ўлдирилади.

Кўп ўтмай¸ Риянга суиқасд уюштирган секта аъзоларининг 900 дан ошиқ вакили оммавий тарзда ўз жонига қасд қилди ва бу даҳшат тарихга “Жоунстоун қирғини” деган ном билан киради.

Лео Рияндан олдин ўлдирилган конгрессмен ҳам демократлар вакили – 1963 йилги суиқасд қурбони бўлган президент Жон Кеннедининг укаси Роберт Кеннеди эди.

1968 йили президентликка Демократик партиядан номзод мақомини олиш учун сайловчилар билан учрашув ўтказаëтган маҳал отиб ўлдирилди.

Калифорнияда ўз партиядошлари овозини олиб¸ президентликка номзод мақомига яқинлашган сенатор Кеннедини унинг Яқин Шарқ сиëсатидам норози бўлган асли фаластинлик Сирҳан Сирҳан отиб ўлдирди.

Роберт Кеннеди ўлимидан 30 йил аввалроқ ўлдирилган сенатор Ҳю Лонг ҳам президентликка даъвогар эди. Бу Конгресс аъзосини ўз ашаддий сиëсий рақибининг жияни отиб ўлдирди.

1868 йили Америка ҳали фуқаролар урушидан ўзига келмай туриб ўлдирилган арканзаслик конгресмен Жаймс Ҳиндс ўлими учун жавобгарликни Ку Клукс Клан аъзоси ўз зиммасига олган эди.

Айни пайтда¸ АҚШ тарихида суиқасдга учраган президентлар сони Конгресс аъзолариникидан кам эмас.

1963 йили сирли снайпер ўқидан ўлган Жон Кеннедидан ташқари¸ 1865 йили Абраҳам Линколн¸ 1881 йили Жеймс Гарфилд ва 1901 йили Уилям МкКинлейлар ҳам қотил ўқидан ҳалок бўлган эди.

Суиқасдга учраб¸ омон қолган АҚШ президентлари ҳам талайгина. Улар орасида Ҳарри Трюман¸ Жералд Форд ва Роналд Рейганлар бор.
XS
SM
MD
LG