Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 05:09

Жозеф Байден кутилмаганда Кобулга борди


АҚШ вице-президенти Жозеф Байден кутилмаган сафар билан Кобулга борди.

Сафар чоғида Афғонистонда ҳозир НАТО етакчилигидаги халқаро коалиция зиммасида турган вазифа – мамлакат хавфсизлигини афғон қўшинларига ўтказиш масаласини мамлакат раҳбарлари билан муҳокама қилиш кўзлангани айтилмоқда.

Жозеф Байден президент Ҳамид Карзай, олий даражали АҚШ қўмондони, генерал Дэвид Петрэус ва АҚШ нинг Кобулдаги элчиси Карл Эйкенберри билан учрашиши кутилмоқда.

Байден сўнгги бор Афғонистонда 2009 йил январ ойида бўлган эди.
XS
SM
MD
LG