Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:31

Беларус мухолифатчисининг қизи Европадан ҳимоя сўрамоқда


Ева Някляева Озодлик студиясида
Ева Някляева Озодлик студиясида
Беларус президентлигига номзод, ҳозирда қамоқда қолаётган Валдимир Някляевнинг қизи Беларус мухолифатини ҳимоя қилишни сўраб, Европа давлатларига сафар қилмоқда.

Декабр ойидаги президентлик сайловидан кейин қаттиқ калтакланиб, қамоққа ташланган мухолифатчининг қизи Ева Някляева Озодлик билан суҳбатда Литва, Польша ва Чехия Республикаси расмийлари билан учрашганини маълум қилди.

Унинг айтишича, Варшава расмийлари президент Александр Лукашенканинг мухолифат намойишларини куч билан бостирганига Европа Иттифоқи томонидан “кескин” чоралар кўрилишини ваъда қилган.

Польша Беларус халқи билан “бирдамлик рамзи” ўлароқ, беларусларга виза учун тўловларни бекор қилди.

Келаси ойда Варшавада Беларус мухолифатига ёрдам кўрсатиш йўлларига бағишланган анжуман режалаштирилмоқда.

Някляева бугун Берлинда немис расмийлари билан учрашиб, у ердан Брюсселга боришни режалаштирган.

Европа Парламенти 12 январ куни Беларусдаги бўҳронни муҳокама қилади.
XS
SM
MD
LG