Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:34

Немцов Европа судига арз қилди


Россия мухолифати етакчиси Борис Немцов ўзининг қамоққа ташлангани юзасидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига арз қилди.

Немцовнинг адвокати Ольга Михайловга кўра, мухолифат етакчиси аризасини душанба куни юборган.

Собиқ бош вазир ўринбосари Немцов янги йил арафасида, мухолифат ўтказган намойиш пайтида ҳибсга олинган ва Москва суди томонидан 15 кунлик қамоққа ҳукм қилинган эди.

У билан бирга яна уч мухолифатчи Эдуард Лимонов, Константин Косякин ва Иля Яшинлар беш кундан ўн кунгача бўлган жазога ҳукм қилинган эди.
XS
SM
MD
LG