Линклар

Техас шатати суди Республикачилар партиясининг АҚШ Вакиллар палатасидаги собиқ етакчиси Том ДеЛэйни беш йилгача бўлган қамоқ жазосига ҳукм қилди. Собиқ конгрессмен 2002 йилда Техасдан конгрессга номзоди илгари сурилган республикачилар учун ширкатлардан ноқонуний тарзда молиявий ёрдам олиш схемасини тузгани учун жазога тортилди.

Ноябрда ўтган маҳкамада ҳакамлар ҳайъати ДеЛэйни пул ювганлик ва пул ювиш фитнасида қатнашганликда айбдор деб топган эди.

У ширкатлардан тушган, жами 190 минг АҚШ долларини Техасдаги сиёсий ҳаракат қўмитаси орқали Республикачилар миллий қўмитасига юборган. Ўз навбатида Республикачилар миллий қўмитаси бу пулларни конгрессга Техасдан номзоди кўрсатилган беш нафар республикачи сиёсатчиларнинг сайлов олди кампанияси учун ишлатган.

ДеЛэй фитнага аралашгани учун уч йил, пул ювишда иштирок этгани учун беш йилгача қамоққа ҳукм қилинди. Лекин суд унга қўшимча қамоқ жазосининг ўрнига 10 йиллик синов муддатини танлаш имконини беришга рози бўлди.

Бир пайтлар АҚШ сиёсатидаги энг қудратли шахслардан бўлган ДеЛэй умрбод қамоққа ҳукм қилиниши мумкин эди.
XS
SM
MD
LG