Линклар

logo-print
11 январ куни Лондонда WikiLeaks сайти асосчиси Жулиан Ассанжни Швецияга бериш ёки бермаслик масаласини кўриш бошланди.

Бу унинг 16 декабр куни гаров пули эвазига қўйиб юборилганидан кейинги илк суди.

Швеция Ассанжни жинсий зўровонликда айблаб, унинг экстрадициясини талаб қилиб келади.

WikiLeaks асосчиси бу айбловларни рад этиб, улар сиёсий важларга асосланишини айтган.

Австралиялик 39 ёшли Ассанж ва унинг ҳамкасбларига кўра, WikiLeaks сайти орқали Америка дипломатларининг юз минглаб ҳужжатлари ошкор қилингач, у таъқибга учраб келмоқда.

Бироқ Ассанж ҳар қандай тақибларга қарамай WikiLeaks ўз фаолиятини давом эттираётганини билдирди.

- Биз WikiLeaks бўйича фаолиятимизни аввалгидай давом эттираяпмиз. Биз нашр қилинадиган мақолаларимиз сонини кўпайтириш ҳаракатидамиз. Яқин орада ҳамкорларимиз кўмагида яна Америка дипломатларининг ҳужжатлари ва бошқа маҳфий ҳужжатларни эълон қилишни режалаштирмоқдамиз, деди Ассанж.

Ассанжнинг Швецияга экстрадицияси масаласи маҳкаманинг кейинги мажлисларида, 7-8 феврал кунлари маълум бўлади.
XS
SM
MD
LG