Линклар

logo-print

Қирғиз миллий комиссияси Ўш қирғини сабабларини аниқлади


Комиссия жавобгарликка тортишни тавсия қилганлар орасида Ўш шаҳар мэри Мелис Мирзақматов ҳам бор.

Комиссия жавобгарликка тортишни тавсия қилганлар орасида Ўш шаҳар мэри Мелис Мирзақматов ҳам бор.

Июн ойида Ўш ва Жалолободда юзага чиққан миллий асосдаги зўравонликларни ўрганиб чиққан Қирғизистон Mустақил миллий комиссияси 11 январ куни мазкур фожиа сабаблари бўйича ўз ҳисоботини эълон қилди.

Комиссия хулосасига кўра, фожианинг асосий сабаби ўтган йилнинг 7 апрелидан кейинги сиёсий жараёнлар¸ яъни ҳокимият учун талашиш ва ҳокимият бошқарув тизимининг заифлашгани билан боғлиқ.

Ҳисобот муаллифларига кўра¸ Қирғизистон муваққат ҳукумати махфий хизматларнинг мамлакат жанубида зўравонликларга ҳозирлик бораëтгани ҳақидаги огохлантирувларини эътиборсиз қолдирган.

Миллий комиссия аъзоси Бахтиёр Фаттоҳовга кўра, миллий зўравонликлар пайтида ҳукумат куч ишлатар тизимларини бошқарган бир қатор шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш бўйича мамлакат президенти ва парламентга таклиф киритган.

- Биз уларнинг эгаллаб турган лавозимларини кўрсатиб ўтдик. Куч органларини бошқариб турган ўртоқлар, Жалолобод ва Ўш вилояти ҳокимлари, Жалолобод ва Ўш шаҳарлари мэрлари ҳамда Бозорқўрғон, Қорасув туманлари ҳокимларини жавобгарликка тортиш тўғрисида аниқ ёздик, деди Бахтиёр Фаттоҳов.

Миллий комиссия ўз хулосасида¸ Ўш ва Жалолободдаги ўзбекларнинг Қирғизистон таркибида автономия талаб қилганлиги ва айни талабларнинг миллий низога сабаб бўлгани ҳақидаги иддоаларни бутунлай рад қилди.
XS
SM
MD
LG