Линклар

Ўзбекистонда 40 ёшдан катта бўлган аҳолининг 26 фоизи мия инсульти, инфарктга олиб келадиган, юрак ва буйракнинг хасталанишига сабаб бўладиган қон босимининг кўтарилишидан азият чекмоқда.

Бу ҳақда Анонс.уз сайти мамлакатда ўтказилган илмий тадқиқот натижаларига таянган ҳолда маълумот ёйинлади.

Тиббий текширувдан ўтказилган 202 847 фуқаронинг 70 402 нафари ички аъзоларида жиддий касалликлар, хусусан улардан 25 665 нафарида юрак-томир хасталиклари аниқланган.

Мамлакатдаги экологик ва санитария-эпидемиологик вазиятнинг ёмонлиги ушбу касалликларга сабаб бўлаётгани айтилади.
XS
SM
MD
LG