Линклар

Маркази Парижда жойлашган Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро федерация, ўтган ҳафта охирида Тунисда юзага чиққан тартибсизликларнинг 35 одам ҳаётига зомин бўлганини билдирди.

Ташкилотга кўра, ҳозирча ҳалок бўлган 35 нафар одам исми-шарифи аниқланган, бироқ куч ишлатар тизимлари билан бўлган тўқнашув натижасида ўлганлар сони бундан кўпроқ бўлиши мумкин.

Расмий маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар сони 18 нафарни ташкил қилади.

Полиция ишсизликка қарши норозилик акцияси иштирокчиларга қарши ўт очган ва ҳукумат буни полициячилар ўзини мудофаа қилиш мақсадида амалга оширганини айтган.

Тунис ҳукумати мамлакатдаги таълим масканларини вақтинча ёпиб қўйди, норозилик иштирокчиларини эса “терроризм”да айблади.

АҚШ Тунис ҳукуматининг намойишларни куч билан бостириш ҳаракатини қоралади.

БМТ ва Европа Иттифоқи расмий Тунисни намойишчиларга нисбатан вазмин бўлишга чақирди.
XS
SM
MD
LG