Линклар

Озодлик билан суҳбатда Руслан Чагаевнинг жаҳон чемпиони камарини қайтариб олиш учун британиялик Дэвид Ҳей билан жангга ҳозирланаëтганини айтган Германиядаги "Universum Box Promotion" вакили¸ ҳозирча Ҳей билан музокаралар якунланмаганини ҳам эътироф этди.

Ўзбекистонлик таниқли боксчи Руслан Чагаев жаҳон чемпионлиги камарини қайта қўлга киритиш учун яқин орада британиялик Дэвид Ҳей билан рингга тушиши мумкин.

Британиялик WBA чемпиони Ҳей украиналик Владимир Кличко билан жанг бўйича олиб борилган музокаралар барбод бўлгач¸ энди ўзбекистонлик Руслан Чагаев таклифини қабул қилиши керак.

Чагаевга ҳомийлик қилаётган Германиядаги "Universum Box Promotion" вакили Георг Нолте британиялик боксчи Дэвид Ҳэй вакиллари билан ҳозир бўлғуси жанг борасида музокаралар бошланганини айтди.

- Музокаралар энди бошланди ва бу жараён анча давом этиши мумкин. Кличко ва Ҳей ўртасидаги музокаралар ҳам бир ойча давом этди ва натижасиз якунланди. Кўрамиз нима бўларкин, - деди жаноб Нолте.

Ўзбекистонлик таниқли боксчи Руслан Чагаев шу йилнинг май ойида Германиянинг Росток шаҳрида австралиялик рақиби Кали Мианни енгиб, яна чемпионлик камарига даъвогарлик қилиш ҳуқуқини қўлга киритган ва ўшанда навбатдаги рақиби британиялик Ҳей бўлишини билдирган эди.

WBA йўналиши бўйича энг оғир вазн тоифасида Жаҳон чемпионлиги камари ҳозир британиялик боксчи Девид Ҳейдадир.

- Руслан Давид Ҳей билан жангга декабр ойидан тайёргарликни бошлаб юборди, - деди Universum Box Promotion" вакили Георг Нолте.

Руслан профессионал боксда 2009 йил май ойида украиналик Жаҳон чемпиони Владимир Кличкодан мағлубиятга учраб, чемпионлик камаридан буткул маҳрум бўлган эди.

Ўзбекистонлик таниқли боксчи бундан аввал ўтказган 26 та жангининг 24 тасида ғалаба қозонган, биттасида мағлуб бўлган ва яна биттасини дуранг ҳисоби билан якунлаган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG