Линклар

Босния мусулмонлари янги ҳукуматга вето қўйди


Босния парламентидаги мусулмон депутатлар янги Босния Серб ҳукуматини тузиш масаласининг муҳокама қилинишига қарши чиқди. Мусулмон депутатларга кўра, ҳукуматда уларга етарли ўрин берилмаган.

Депутатлар, шунингдек, Босния Серб Конституциявий судига, ўзлари қўйган ветонинг қонунийлигини тасдиқлашни сўраб, мурожаат қилди.

Мазкур вето бош вазир Александр Дёмбич ҳукуматининг иш бошлашини бир ярим ойга кечиктириши мумкин.

Босния Серб парламенти қошидаги Серб Республикасида яшовчи халқлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланадиган 28 кишидан иборат Халқлар кенгашининг мусулмон аъзолари ҳукуматдаги бирорта юқори лавозимга мусулмон тайинланмаганини тъкидламоқда.

Конституцияга кўра, мусулмонлар ҳукуматдаги иккита лавозимга сайланиш ҳуқуқига эга.
XS
SM
MD
LG