Линклар

Лондон судида WikiLeaks сайти асосчиси Жулиан Ассанжни Швецияга экстрадиция қилиш бўйича маҳкама бошланди. Швеция Ассанжни жинсий жиноятларда айблаб, қидирувга берган.

Ассанж 16 декабр куни гаров эвазига очиққа чиқарилганидан бери биринчи марта судга чақиртирилди.

Ассанжнинг адвокатлари агар у Швецияга экстрадиция қилинса, унинг Қўшма Штатларга жўнатилиши “хавфи” борлигини айтишмоқда. Адвокатларга кўра, бу ҳолда Ассанж Гуантанамо қомоғига тушиши ёки ҳатто ўлимга ҳукм қилиниши эҳтимоллари жуда юқоридир.

Лондон суди Швециянинг Ассанжни экстрадиция қилишга доир сўровномаси 7-8 феврал кунлари бўлиб ўтадиган мажлисда кўриб чиқлишини қарор қилди.
XS
SM
MD
LG