Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:20

ЕИ Украинани огоҳлантирди


Европа Иттифоқи Украина расмийларини, собиқ бош вазир Юлия Тимошенконинг жиноий жавобгарликка тортилаётганига ишора ўлароқ, қонунни сиёсий мақсдларда ишлатмасликдан огоҳлантирди.

Тимошенко 2007-2010 йилларда бош вазир лавозимида ишлаётганда ўз вазифасини суиистеъмол қилганликда айбланмоқда. У пайшанба куни прокуратурага сўроққа чақиртирилган.

Европа Иттифоқининг янги аъзоларни қабул қилиш бўйича комиссари бу ҳақда Киевда президент Виктор Янукович билан учрашувдан кейин баён қилди.

Украина ва Европа Иттифоқи ҳамкорликка оид келишув, жумладан эркин савдо ҳудуди бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Танқидчилар Москва-параст Януковчини эркин матбуот ва инсон ҳуқуқлари гуруҳларини бостираётганлик ҳамда адлия тизимидаги тарафдорлари ёрдамида Тимошенкони таъқиб қилаётганликда айбламоқда.
XS
SM
MD
LG