Линклар

logo-print

Беларус мухолифати ЕИни Минскга нисбатан санкцияларни тиклашга чақирмоқда


Беларус расмийлари 31 кишини декабрдаги президентлик сайловларидан кейин норозиликлар уюштирганликда айбламоқда.

Ички ишлар вазирлиги “19 декабр кунги тартибсизликларда фаол қатнашган 120 киши аниқлангани”ни маълум қилди. Мунозараларга сабаб бўлаётган сайловда президент Александр Лукашенка қайта сайланган эди.

Айни пайтда, Беларус мухолифати етакчиси Александр Милинкевич Европа Иттифоқини Минск расмийларига виза чекловини қайта жорий этишга чақирди.
- Қонунларни бузган режимга нисбатан санкциаларнинг жорий қилиниши муҳимдир. Шу билан биргаликда Европа оддий Беларус халқига ўз эшикларини очиши лозим,- деди Милинкевич Озодликка берган суҳбатида.

Беларус мухолифатчисининг бугун Брюсселда Европа Парламент қўмитасининг Беларусдаги сиёсий бўҳронга бағишланган мажлисида қатанашиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG