Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:34

Обама Аризонада отишма қурбонларини хотирлаш маросимида қатнашади


АҚШ Президенти Барак Обама Аризона штатида ўтган шанба куни рўй берган отишма қурбонларини хотирлаш маросимида қатнашади.

Тусон шаҳрида рўй берган ҳодисада олти киши ҳалок бўлиб 13 киши, жумладан АҚШ Вакиллар палатаси аъзоси Габриэль Гиффордс жароҳатланди.

Шифокорларга кўра, 40 яшар демократ сиёсатчининг аҳволи оғир қолаётган бўлса-да, у тиббий ускуналар ёрдамисиз нафас ола бошлаган.

Отишмани содир этганликда гумонланган 22 яшар Жаред Ли Лохнерга нисбатан қатор жиноятлар, жумладан АҚШ Конгресси вакилига суиқасд қилганлик айблови илгари сурилди.

Фожиа Қўшма Штатларда қуролларни назорат қилиш ҳамда сиёсий муноазараларнинг бу воқеадаги роли ҳақидаги баҳсларга сабаб бўлмоқда.
XS
SM
MD
LG