Линклар

Қозоғистон Қирғизистонни газ ўғирлаганликда айбламоқда


Қозоғистон жанубида газ босимининг камайиб кетишига Ўзбекистоннинг газ етказиб беришни камайтиргани ва Қирғизистоннинг қувурдан газ ўғирлагани билан боғлиқ, дейилади СА-news агентлиги хабарида.

Хабарда айтилишича, бу ҳақда сешанба куни “КазМунайГаз” давлат ширкати бошлиғи Қаиргелди Кабилдин маълум қилган.

Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида газ босими 5 ва 6 январ кунлари пасайгани қайд этилган. Қозоғистон Бош вазири Карим Масимов “КазМунайГаз” раҳбариятига муаммони ҳал этиш топшириғини берган.
XS
SM
MD
LG