Линклар

Ўзбекистон ҳукумати 2010 йил якунларини муҳокама қилди


Кеча Ўзбекистон Вазирлар маҳкамасида таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя, ахборот тизимлари ва телекоммуникация Комплексининг 2010 йил якунлари ва 2011 йилда бажарилиши лозим вазифаларга бағишланган мажлис бўлиб ўтди.

ЎзА агентлигига кўра, мажлис иштирокчилари 2010 йилда ушбу соҳаларда аҳолига 2 триллион 260 миллиард сўм миқдоридаги махсулот ишлаб чиқарилгани ва хизмат кўрсатилгани ҳақида ҳисобот берган. Бу эса 2009 йилга солиштирганда қарийб 120 фоизга кўпроқ экани қайд этилди. Шунингдек, аҳолига кўрсатилган пуллик хизматлар миқдори ҳам 114,5 фоизга ошган.

Ҳукумат расмийлари ижтимоий соҳада мисли кўрилмаган ўсиш суръатлари қайд этилаётганини иддао қилаётганига қарамасдан, ўтган йили аҳолининг кам таъминланган қатлами турмуши янада ёмонлашгани кузатилди. Хусусан, пенсионер ва ногиронларнинг нафақа пуллари, ўқитувчи ва шифокорларнинг маошлари вақтида тўланмагани ижтимоий соҳадаги асосий муаммолардан бири экани айтилади. Бундан ташқари, нафақа ва маошларнинг пластик карточкаларга ўтказилгани аҳолининг иқтисодий шароитини янада оғирлаштиргани айталади.
XS
SM
MD
LG