Линклар

Афғонистон пойтахтида амалга оширилган худкуш ҳужуми оқибатида камида олти одам нобуд бўлди, 20 дан ортиғи яраланди.

Афғонистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Замарай Башарий мотоцикл минган худкуш Афғонистон хавфсизлик кучлари ходимлари кетаётган автобус олдида ўзини портлатганини айтди.

Толибон ҳаракати матбуот вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид ҳужум учун толиблар масъул эканини иддао қилди.

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай хавфсизлик кучларига қарши амалга оширилган худкуш ҳужумни қоралади.

Айни пайтда НАТО Афғонистонда амалга оширилган иккита портлаш оқибатида НАТОнинг тўрт аскари ҳалок бўлганини билдирди.

Бу билан жорий йилда Афғонистонда нобуд бўлган халқаро кучлар ҳарбийлари сони 15 кишига етди.
XS
SM
MD
LG