Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:08

"Мемориал" БАА да ҳибсга олинган Зоидовни ҳимоя қилмоқчи


Москвадаги “Мемориал” инсон ҳуқуқлари ташкилоти Бирлашган араб амирликларида қўлга олинган ўзбекистонлик Ғайратжон Зоидов ҳимоясига отланди.

Ташкилотнинг Марказий Осиё дастури раҳбари Виталий Пономарёв Озодликка ЗоидовнингЎзбекистонга экстрадиция қилиниши олдини олиш учун айрим чоралар кўрилаëтганини айтди.

- Биз ғарблик ҳамкасбларимиз билан боғланамиз. Менимча, Бирлашган араб амирликлари раҳбарларига мурожаатнома ёзиш керак. Чунки бизга етиб келган маълумотлардан Зоидовнинг қочқин экани яққол кўриниб турибди. У диний эътиқоди боис сохта айбловлар билан яна таъқиб қилина бошланган. Шундан кейин у Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлган. Зоидов 1999 йилда сохта айбловлар билан озодликдан маҳрум этилган, деди Виталий Пономарёв.

Ғайратжон Зоидов 31 декабр куни Ажман шаҳрида БАА махсус хизмати ходимлари томонидан қўлга олинган.

“Мемориал” эълон қилган баёнотда Зоидовнинг Ўзбекистон эълон қилган халқаро қидирувга мувофиқ қўлга олингани билдирилган.

Афғонистондаги террорчилик лагерларида тайёргарликдан ўтгани даъво қилинаëтган Зоидов Ўзбекистон ҳуқуқ идоралари томонидан 2009 йилги террорчилик актларига алоқадорликда айбланмоқда.

Ғайратжон Зоидов дастлаб 1999 йил 16 феврал куни Тошкентнинг ўзи яшайдиган Боғ-кўча мавзеида қўлга олиниб¸ суд ҳукми билан 4 йил қамоқ жазосини ўтаган ва президент авфи билан 2003 йилнинг 10 январида озодликка чиқарилган.
XS
SM
MD
LG