Линклар

Heritage жамғармасининг 2010 йилда жаҳон давлатларида кузатилган иқтисодий эркинлик вазиятига доир 12 январ куни эълон қилган янги ҳисоботи ана шундай хулосага келди. Ҳисобот муаллифлари иқтисодий эркинлик даражаси бўйича Ўзбекистонни жаҳондаги 179 давлат орасида 163-ўринга қўйишди.


17 йилдан бери дунëдаги иқтисодий эркинликлар вазиятини мунтазам кузатиб¸ таҳлил қилиб ва баҳолаб келаëтган Heritage жамғармаси ва дунëдаги энг йирик иқтисодий нашр ҳисобланмиш The Wall Street Journal нинг бу йилги янги ҳисоботига кўра¸ яна Ҳонг-Конг ва Сингапур дунëда иқтисоди энг эркин давлатлар деб топилган. Мазкур ҳисобот тарихида биринчи ва иккинчилик улоғи ҳамиша Ҳонг-Конг ва Сингапурда кетмоқда.

Ҳисобот методологиясига кўра¸ 100 баллик шкала бўйича қайсики давлат 100 га яқин баҳо олса¸ бу ундаги иқтисодий эркинликлар даражаси баландлигини англатади. Ҳонг-Конгдаги иқтисодий эркинлик вазиятига нуфузли иқтисодий таҳлилчилар томонидан қарийб 90 балл берилган бўлса¸ Сингапурга 87¸ учинчи ва тўртинчиликка қўйилган Австралия ва Янги Зеландияга 82 баллик баҳо қўйилган. Қарийб 82 ва 81 берилган Швейцария ва Канада дунëда иқтисодий эркинлик энг кўп таъминланган давлатлар деб тан олинган олтиликни ташкил этади. Ўтган йилги ҳисоботда бешинчи ўринни эгаллаган Ирландия¸ бу йилги ҳисоботда энг эркин давлатлар гуруҳидан тушиб қолган.

- Иқтисодий эркинлик инсонларнинг ўз меҳнати ва мулкини назорат қилишга имкон берувчи фундаментал ҳақдир. Иқтисодий жиҳатдан эркин жамиятларда одамлар меҳнат қилиш¸ ишлаб чиқариш¸ истеъмол қилиш ва ўзлари хоҳлаган соҳага хоҳлаганча сармоя ëтқизиш ҳаққига эгадирлар ва бу эркинлик давлат томонидан чекланмайди¸ аксинча ҳимоя қилинади. Иқтисодий жиҳатдан эркин жамиятларда¸ ҳукуматлар меҳнат¸ капитал ва товарларнинг эркин ҳаракатланувига имкон яратади¸ бу эркинликларни на чеклайди ва на уларга зўравонлик билан аралашади¸ аксинча бу эркинликларни сақлаб қолиш ва ҳимоялашни ўз зиммасига олади¸ дейилади ҳисоботнинг нега айнан иқтисодий эркинликни ўз тадқиқоти маркази қўйиб келаëтганини изоҳловчи қисмида.

У ëки бу давлатдаги иқтисодий эркинлик вазиятини тадқиқ қилар экан ҳисобот муаллифлари 10 та мезон бўйича иш кўрадилар ва ҳар бир мезон бўйича алоҳида олинган давлатдаги аҳволга 1-100 гача бўлган оралиқда алоҳида баҳо берадилар. Бу мезонлар эса¸ бизнес эркинлиги¸ савдо эркинлиги¸ пул эркинлиги¸ ҳукумат харажатлари¸ валюта эркинлиги¸ сармоя эркинлиги¸ молиявий эркинлик¸ мулк ҳуқуқи¸ коррупциядан озод бўлиш ҳаққи ва меҳнат эркинлигидан иборатдир.

Ана шу мезонлар бўйича 100 га яқин баҳо олган давлат¸ эркинликка максимум яқин ҳисобланса¸ 1 га яқини эркинликнинг йўқлигини англатади.

Мазкур мезонлар асосида Ўзбекистондаги вазиятни тадқиқ қилган Heritage жамғармаси ва The Wall Street Journal нашри таҳлилчилари Ўзбекистонни бу йил Соломон оролларидан кейинги 163-ўринга қўйишган. Умимиятла 2010 йилги Ўзбекистондаги иқтисодий эркинликлар аҳволига 45.8 балл қўйган мутахассислар¸ вазиятнинг ўтган йилга нисбатан ëмонлашгани ва жаҳон бўйича ўртача даражадан ҳам анча пастлаганини қайд этишган.

Айни пайтда¸ ҳисоботга кўра¸ 2010 йил давомида Ўзбекистонда савдо ва пул эркинлиги вазияти 2009 йилга нисбатан бир оз яхшиланган.

Шундай бўлса-да¸ бошқа саккиз мезон бўйича вазиятнинг янада ëмонлашгани ҳисобига Ўзбекистон умум кўрсаткичларда пастга шўнғиган ва ҳисоботнинг эркин¸ умимиятла эркин¸ ўртача эркин¸ умимиятла эркин эмас ва эркинликлар бостирилган деб аталган категорияларининг яна сўнггисига қўшилган.

Марказий Осиë давлатлари орасида Қозоғистон 62.1 балл билан 78 ўринни¸ Қирғизистон 61.1 балл билан 83-ўринни эгаллаган ва қисман эркин давлатлар сафидан жой олган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG