Линклар

logo-print
Ливан миллий бирлик ҳукуматидаги Ҳизбуллоҳ ҳаракатидан тайинланган 11 вазир истеъфо бергач, ҳукумат тарқаб кетди.

Бу хабардан кейин Қўшма Штатларга сафар қилаётган Ливан Бош вазири Саад Ҳаририй мамлакатга қайтишга мажбур бўлди.

Ҳизбуллоҳ ҳаракати 2005 йилди собиқ бош вазир Рафиқ Ҳаририйнинг ўлдирилиши юзасидан БМТ ҳомийлигида ўтказилаётган тергов қотиллик учун Ҳизбуллоҳ ҳаракати масъул, деган хулоса чиқаришиши мумкинлигига оид хабарлар боис ҳукуматни ағадриш билан таҳдид қилиб келаётган эди.

Бош вазир Ҳаририй билан учрашган АҚШ Президенти Барак Обама Ҳизбуллоҳнинг ҳаракатлари “уларнинг қўрқуви ва ҳукуматнинг ўз иши билан шуғулланишига тўсиқ яратиш ниятини намойиш қилади”, дея баён қилди.

Айни пайтда, БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Ливандаги барча сиёсий кучларни мулоқотга чақириб, БМТ ўтказаётган теговни қўллаб-қувватлашини билдирди.
XS
SM
MD
LG