Линклар

logo-print

Польша президенти самолётининг ҳалокати ҳақида экспертлар янги тахмин билдирди


Россиялик экспертлар ўтган йили Польша президенти самолётининг ҳалокатига учқич бортида бўлган ҳукумат мулозимларининг руҳий босими сабаб бўлган бўлиши мумкин деган тахминни илгари сурди.

Польша президенти Лех Качинский ва ҳукуматнинг 95 нафар мулозимлари 2010 йил 10 апрел куни Россиянинг Смоленск шаҳри яқинида туман шароитида ҳалокатга учраган эди.

Ҳалокат юзасидан тергов олиб бораётган Давлатлараро авиацион комиссияси раҳбари Татяна Анодина самолёт бортидаги “асосий йўловчи томонидан салбий реакция” бўлиши эҳтимоллари экипаж аъзоларига босим ўтказган бўлиши мумкин, дея баён қилди.

- У, (яъни, экипаж командири) шундай вазиятда ерга қўниш хавфсиз эмаслигини тушунган. Бошқа томондан айнан белгиланган манзилдаги аэропортига қўниш учун кучли мотив бўлган. Техник комиссия ва мустақил экспертлар материалларига кўра, агар заҳира аэропортга қўнилса, учувчилар командири “асосий йўловчи”дан салбий реакцияни кутган бўлиши мумкин,- деди Татяна Анодина.

Комиссия раҳбари экспертлар самолётининг учувчилар кабинасида бўлган Польша ҳаво кучлари қўмондонининг қони таркибида алкогол борлигини аниқлаганларини қўшимча қилди.

У шунингдек, учувчиларнинг малакасида “жиддий камчиликлар бўлган”, дея таъкидлади.

Айни пайтда, марҳум президентнинг эгиз укаси Ярослав Качинский “мазкур ҳисобот Польшанинг устидан кулиш”, дея баён қилди.

Ҳисобот, деди у, “барча айбни ҳеч қандай асоссиз, бир томонлама равишда поляк пилотлари ва Польшага ағдармоқда ва кўплаб саволлар жавобсиз қолмоқда.”
XS
SM
MD
LG