Линклар

logo-print
Футбол бўйича 2011 йилги Осиё Кубоги учун Ўзбекистон ва Кувайт терма жамоалари куч синашди.

Доҳа шаҳридаги стадионда бўлиб ўтган қизиқарли учрашувда ўзбекистонлик футболчилар 2 : 1 ҳисобида навбатдаги ғалабани қўлга киритди.

7 январ куни мусобақа мезбони Қатар ва Ўзбекистон жамоалари ўртасидаги учрашув 0:2 ҳисобида ўзбекистонлик футболчилар фойдасига ҳал бўлган эди.

Осиё Кубоги учун “А гуруҳи”нинг охирги ўйинлари 16 январ куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон футболчилари Тошкент вақти билан 21:15да Хитой терма жамоасига қарши тўп суради.

Қатарлик футболчилар эса Кувайт терма жамоаси билан куч синашади.
XS
SM
MD
LG