Линклар

logo-print
Тунис расмийлари мамлакат пойтахтида юзлаб намойишчилар билан полиция ўртасида тўқнашув юз берганидан кейин Тунис шаҳрида коммендантлик соати жорий қилди.

Полиция ҳукумат биноси олдига тўпланиб, тош отган намойишчларга қарши кўз ёши чиқарувчи газ ишлатди.

Айни пайтда, Доуз шаҳрида полиция кучлари намойишчиларга қарата ўт очгани ва тўрт кишин ўлдиргани хабар қилинмоқда. Тала шаҳрида ҳам бир намойишчи ўлдирилигани айтилмоқда.

Чоршанба куни Тунис Президенти Зайн ал-Абадин Бин Али мамлакат ички ишлар вазирини ишдан бўшатди.

Ишсизлик ва коррупцияга қарши норозилик намойишлари ал-Абадиннинг 23 йиллик ҳукмролик давридаги энг йирик бўҳрон, дея баҳоланмоқда.
XS
SM
MD
LG