Линклар

ЕИ Беларус мухолифатчиларини озод этишга чақирди


Европа Парламенти раиси Беларус расмийларини декабрдаги президентлик сайловларидан кейинги намойишлар пайтида ҳибсга олинганларни озод қилишга чақирди. Муноазараларга сабаб бўлаётган сайловда президент Александр Лукашенка қайта сайланган эди.

Европа Парламентининг Беларусдаги бўҳронга бағишланган махсус мажлисида чиқиш қилган Йиржи Бузек Европа Иттифоқи Лукашенканинг ноқонуний режимига нисбатан босим ўтказиши лозим, дея баён қилди.

Бузек шунингдек, сешанба куни норозиликларни келтириб чиқарганликда айбланган 31 нафар мухолифат фаолининг озод этилишига чақирди.

Айни пайтда, Германия Канцлери Ангела Меркел Европа Беларусга нисбатан санкцияларни қайта жорий қилиш масаласини кўриб чиқиши лозимлигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG