Линклар

logo-print
Кобулда худкуш бомбачи амалга оширган портлашда икки киши ҳалок бўлиб, 20дан зиёд одам жароҳатланди.

Ички ишлар вазири Залмай Башарий худкуш мотоциклда кетаётиб, афғон аскарларини олиб кетаётган микроавтобусга яқинлашгач, ўзини порталтиб юборганини маълум қилди.

Шунингдек, кеча Афғонистонда НАТОнинг олти аскари ҳалок бўлди. НАТО расмийлрига кўра, аскарларнинг уч нафари мамлакат шарқида уюштирилган ҳужум қурбони бўлган, яна бир аскар жанубда ўлдирилган. Халқаро кучларнинг бир аскари жанг билан боғлиқ бўлмаган жароҳатдан ҳалок бўлган, яна бири йўл четига ўрнатилган бомба портлашида нобуд бўлган.

НАТО расмийлари ҳалок бўлган аскарлар фуқаролигини ошкор қилмади.
XS
SM
MD
LG