Линклар

АҚШ Президенти Барак Обама конгресс вакили Габриэль Гиффордс ўтган шанба куни Аризонада жароҳатланганидан кейин биринчи марта кўзини очганини маълум қилди. Обама бу ҳақда Тусон шаҳридаги отишма қурбонларини хотирлаш маросимида эълон қилди.

Президент ва рафиқаси Мишель Обама чоршанба куни Тусон шаҳрида хотирлаш маросими олдидан касалхонага бориб Гиффордс ҳолидан хабар олди.

Шанба куни Аризона пойтахти Тусон шаҳрида рўй берган отишмада олти киши, жумладан 9 яшар қизча ҳалок бўлган эди.

Отшимани уюштирганликда гумон қилинган 22 яшар Жаред Лохнерга бир нечта жиноят, жумладан АҚШ Конгресси вакилига суиқасд қилганлик айбловлари эълон қилинди.
XS
SM
MD
LG