Линклар

АҚШ Вице президенти Жозеф Байден эълон қилинмаган ташриф билан Бағдодга борди. Байденнинг Ироқ Бош вазри Нури ал-Маликий ва бошқа мулозимлар билан учрашиши кутилмоқда.

Хабарларга кўра, Байден ва Ироқ етакчилари АҚШ қўшинлари жойри йилнинг охирига қадар Ироқдан чиқиб кетишга тайёргарлик кўраётгани билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилади.

Ироқ ва АҚШ расмийлари ўртасида Америка қўшинлари олиб чиқилгач, маҳаллий кучлар мамлакат чегараларини муҳофаза қила олишига доир турли қарашлар юзага келгани айтилмоқда.

Ҳозирда Ироқда 50 мингдан камроқ АҚШ кучлари қолган ва уларнинг асосий вазифаси Ироқ кучларига маслаҳат бериш ва ёдам кўрсатишдан иборатдир.

Байден декабрда Ироқда янги ҳукумат тузилганидан бери Бағдодга борган биринчи АҚШ мулозимидир. У кейинги бир йил ичида Ироққа тўртинчи марта сафар қилмоқда.

Байден Ироқдан аввал Афғонистон ва Покистонга сафар қилди.
XS
SM
MD
LG