Линклар

logo-print

Ўзбекистон иқтисоди эркин бўлмаган давлатлар қаторидан жой олди


Heritage Foundation ташкилоти ҳар йили эълон қиладиган “Иқтисодий эркинлик индекси”нинг 2010йилги рўйхатида Ўзбекистон 179 давлат орасида 163чи ўринни эгаллади. 2009 йилда Ўзбекистон бу рейтингда 148 ўринда эди.

Иқтисодий эркинликни тарғиб этувчи Heritage Foundation “Иқтисодий эркинлик индекси”ни 10та асосий омил, жумлдан безнес юритиш, савдо, сармоя, валюта эркинликлари ҳамда давлатнинг бизнесга аралашуви, коррупция даражаси каби кўрсаткичлар бўйича дунё давлатлари иқтисодларига баҳо берилади.

Ўзбекистон 2010 йилги рейтингда 10та кўрсаткичдан иккитаси бўйича ижобий, еттитасида салбий натижа кўрсатган. Молиявий эркинлик кўрсаткичи ўзгаришсиз қолган.

Ҳисобот муаллифларига кўра, иқстиоднинг аксар соҳаларида давлат аралашуви, ислоҳотларнинг амалга оширилмаётгани ва коррупциянинг чуқур илдиз отгани боис Ўзбекистон дунёнинг иқтисоди эркин бўлмаган давлатлар рўйҳатида қолмоқда.

Ўзбекистондаги бизнес муҳити самарасиз ва оғир бўлгани туфайли тадбиркорликнинг мамлакат иқтисодига фойда келтириши ўта чекланган, дейилади ҳсиботда.

2010 йилги “Иқтисодий эркинлик индекси”нинг биринчи бешлигидан Ҳонг Конг, Сингапур, Австралия, Янги Зеланидия ва Швейцария жой олган.
XS
SM
MD
LG