Журналистнинг шикоят аризасида келтирилишича, Бобоевга нисбатан энг кам иш ҳақининг 400 баробари миқдорида жаримага тортиш бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман суди томонидан чиқарилган, Тошкент шаҳар суди томонидан эса ўзгаришсиз қолдирилган ҳукм асоссиз, адолатсиз ва ноқонуний ҳукмдир.
Абдумалик Бобоев Олий суд масъуллари эътиборини қуйи инстанция суди исботланган фактларга эмас, балки тахминий хулосалар ва эҳтимолий баҳоларга асосланиб ҳукм чиқарганини ёзади.
Эслатиб ўтамиз, “Америка овози” радиоси мухбири Абдумалик Бобоевга нисбатан жиноят иши ўтган йилнинг май ойида очилганди.
2010 йилнинг 15 октябр куни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман суди Бобоевни туҳмат ва ҳақорат қилганлик, жамоат тартибига таҳдид солувчи материалларни тайёрлаганлик ва тарқатганликда айбдор, деб топиб, унга энг кам иш ҳақининг 400 баробари (18 миллион 86 минг сўм ёки тақрибан 8 минг АҚШ доллари) миқдорида жарима белгилаганди.
2010 йилнинг 12 ноябр куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Бобоевнинг иши юзасидан апелляция шикояти кўриб чиқиб, Мирзо Улуғбек туман суди томонидан чиқарилган ҳукмни ўз кучида қолдирганди.
Бобоевнинг судланишини журналистлар ҳуқуқини муҳофаза қилувчи қатор халқаро ташкилотлар, маҳаллий ва хорижлик журналистлар, АҚШ ва ЕХҲТ расмийлари қоралаганлар.
Малик Мансур тахаллуси билан ижод қилувчи Абдумалик Бобоев “Америка овози” радиосининг ўзбек хизматида 2002 йилдан буён штатсиз-жамоатчи мухбир бўлиб ишлаб келган.