Линклар

Бразилияда содир бўлган тупроқ кўчиши ва сув тошқинлари оқибатида 270 киши нобуд бўлди, ўнлаб одам бедарак йўқолди.

Расмийларга кўра, сув тошқинлари Рио де Жанейро шаҳри яқинида жойлашган қатор қишлоқларни буткул ювиб кетган.

Рио де Жанейродан 65 километр нарида жойлашган, табиий офатдан энг кўп зарар кўрган Терезаполис шаҳрида камида 130 киши нобуд бўлгани хабар қилинди.

Бу ҳудудда сўнгги 24 соат ичида 26 сантиметр ёмғир ёққани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG