Линклар

logo-print

Ўзбекистонликлар бесоқолбозни ўлдирганликда гумонланмоқда


Россиянинг Новосибирск шаҳрида икки нафар ўзбекистонлик бесоқолбозлик билан шуғулланган маҳаллий фуқарони ўлдирганликда гумонланиб, қўлга олинди.

Бу ҳақда бизга хабар қилган Новосибирск вилоят прокуратурасининг тергов бўлими матбуот котиби Марина Кижелова ўзбекистонликлар 28 ёшли гомосексуалист билан Интернет орқали танишгани ва уникига шу баҳонада "меҳмон"га келганини маълум қилди.

- Тергов тахминига кўра, икки нафар Ўзбекистон фуқароси жорий йилнинг 6 январида новосибирсклик шахснинг уйига келиб, уни пичоқлаб ўлдирган. Сўнгра улар квартирадан қимматбаҳо буюмларни ўмариб, ғойиб бўлган. Қотилликда гумонланаётганлар 2 кундан кейин қўлга олинди, - дейди Марина Кижелова.

Матбуот котибининг сўзларига кўра, исми ошкора этилмаётган 23 ва 24 ёшли ўзбекистонликларга Россия Жиноят кодексининг қотиллик ва талон-тарож учун жавобгарликни кўзда тутган бир қатор моддалари юзасидан айблов эълон қилинди.
XS
SM
MD
LG