Линклар

Кислота олиб кетаётган кема Рейн дарёсида ғарқ бўлди


Германияда 2 400 тонна сульфат кислотаси олиб кетаётган кема Рейн дарёсида сувга ғарқ бўлди.

Полиция экипаж аъзоларидан икки киши бедарак йўқолганини билдирди.

Кема сувга чўккани оқибатида кислота сувга сизиб чиқаётгани ёки чиқмаётгани ҳозирча маълум эмас.

Германияга қарашли кема сульфат кислотасини мамлакат жанубидаги Людвигшафен шаҳридан Белгияга олиб кетаётган пайтда Кобленз шаҳри жанубида ҳалокатга учраган.
XS
SM
MD
LG