Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:56

АҚШ мудофаа вазири Японияга борди


Агар Шимолий Корея ҳужум қилса, Жанубий Корея жавоб қайтариш ҳуқуқига эга. Осиё давлатларига сафари доирасида Японияга борган Роберт Гейтс ана шундай баёнот берди.

У Жанубий Корея ва қўшни давлатларни Шимолий Кореянинг урушга етакловчи провокациялари олдини олиш учун дипломатик уринишни кучайтиришга чақирди.

- Менимча, Корея ярим оролида, энг муҳими, мен бу масалани ҳам Хитойда ҳам бу ерда Японияда муҳокама қилдим, яна провокация юз беришининг олдини олишдан иборат, - деди Роберт Гейтс.

АҚШ мудофаа вазири Япониядан олдин Хитойга сафар қилди.

Жума куни Роберт Гейтснинг Жанубий Кореяга бориши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG