Линклар

logo-print
Европа Иттифоқининг юқори лавозимли расмийлари, жумладан, Европа комиссияси президенти Хосе Мануел Баррозо ва Энергетика бўйича ЕИ мутасаддиси Гунтер Оттингер 13 январ куни Озарбайжонга сафар қилади.

Ташрифдан мақсад Европа Иттифоқини газ билан таъминлаш борасида музокара олиб боришдан иборат.

Европа Иттифоқи ўз энергетик хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жанубий йўлак, яъни “Набукко” газ қувури лойиҳасини амалга ошириш ҳаракатини бошлади.

Бу лойиҳа Каспий ҳавзаси газини Россияни четлаб Европага етказишни кўзлаган.

Европа Иттифоқи раҳбарлари Туркманистон расмийлари билан айни масалани муҳокама қилиш учун Бокудан кейин Ашхобод шаҳрига боришни режалаган.
XS
SM
MD
LG