Линклар

logo-print
1 январ куни Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти раислигини қабул қилиб олган Литва Ташқи ишлар вазири Аудрониус Азубалис ўз мамлакатининг ЕХҲТга раислиги давридаги устивор йўналишларини очиқлади.

Минскдаги ЕХҲТ ваколатхонасининг Беларус ҳукумати томонидан ёпиб қўйилгани Литванинг ташкилот раиси сифатида бошлаган фаолиятига соя солди.

Азубалис Беларус ҳукуматини ўз қарорини қайта кўриб чиқишга чақирди.

- Мен Беларусда яқинда ўтказилган сайловларда фундаментал принципларга риоя қилинмагани ва Беларус ҳукумати Минскдаги ЕХҲТ идораси фаолиятини давом эттиришига рози бўлмаганидан чуқур афсусланаман. Мен бу қарор қайта кўриб чиқилиши ҳамда Копенгаген келишувида назарда тутилган ўлчов ва меъёрлар бажарилишига чақираман, деди Литва Ташқи ишлар вазири.

19 декабр куни ўтказилган сайловларда президент Александр Лукашенко фойдасига сохтакорликка йўл қўйилгани ЕХҲТ томонидан танқид қилганидан кейин Беларус ҳукумати ташкилотнинг Минскдаги ваколатхонаси мандатини узайтиришдан бош тортди.
XS
SM
MD
LG