Линклар

Ироқ раҳбарлари билан учрашув чоғида Жозеф Байден АҚШ Ироқда эркин ва демократик давлат кўришни исташини таъкидлади.

Аввалдан эълон қилинмаган ташриф билан Ироққа борган Байден Бош вазир Нурий ал-Маликий ва президент Жалол Талабоний билан учрашди.

Жозеф Байден узоқ сиëсий бўҳрондан сўнг декабр ойида Ироқ янги ҳукумати таркиби тасдиқланганидан бери мамлакатга келган биринчи юқори лавозимли АҚШ расмийсидир.

Байден Ироқдан олдин Афғонистон ва Покистонга ҳам борди.
XS
SM
MD
LG