Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:28

"20 йил аввалги Вилнюс воқеаси ўзбекларни ҳам уйғотган эди"


Латвия мустақиллиги йўлида латишлар совет танки остига ëтишдан ҳам қўрқмаган эди 1990 йилнинг 13 январида...
Латвия мустақиллиги йўлида латишлар совет танки остига ëтишдан ҳам қўрқмаган эди 1990 йилнинг 13 январида...

"Бундан 20 йил бурун Литва мустақиллиги минбарига айланган Вилнюс телемарказидаги қонли воқеалар Ўзбекистонда ҳам акс-садо берган ва халқимизни мудроқликдан уйғотган эди"¸ деб эслайди ўзи гувоҳ бўлган бу жараëнларни таниқли ўзбек киноҳужжатчиси Абдулазиз Маҳмудов.

Бундан 20 йил муқаддам, 1991 йилнинг 13 январида Литва пойтахти Вилнюс шаҳридаги телемарказ совет махсус ҳарбий кучлари тарафидан ишғол қилинган эди. Литва мустақиллиги минбарига айланган телемарказни аскарлардан ҳимоя қилиш чоғида 14 тинч намойишчи ҳалок бўлиб, 600 дан зиëд киши ярадор бўлган эди.

Совет армияси Вилнюс телемарказини ишғол қилмоқда.
Совет иттифоқининг парчаланишини тезлаштирган бу воқеа ўша пайтда жаҳонда катта норозилик тўлқинларига сабаб бўлган эди.

Вилнюсдаги телемарказга ҳужумни Скандинавия мамлакатлари раҳбарлари ва Рим папаси қоралаб чиқди.

Совет иттифоқининг парчаланишини тезлаштирган ва пировардида Ўзбекистон мустақил бўлишини ҳам таъминлаган бу воқеанинг 20 йиллиги борасида ўзбекистонлик киноҳужжатчи Абдулазиз Маҳмудовдан фикр сўраймиз.

Ҳозир Тошкентда бўлган Абдулазиз ака ўтган асрдаги қайта қуриш жараëнларини кинотасвирларга олган бир гувоҳдир.

Абдулазиз ака, бундан 20 йил один Болтиқ жумҳуриятларидаги воқеанинг сабоқлари нимадан иборат?

XS
SM
MD
LG