Линклар

Аризонда ўтган шанба куни АҚШ Конгресси вакилига қилинган суиқасд пайтида қурбон бўлганларнинг энг ёши дафн этилди.

Тўққиз яшар Кристина Тэйлор Грин Тусон шаҳридаги отишмада ҳалок бўлган олти киши орасида биринчи бўлиб ерга қўйилди.

2001 йилнинг 11 сентябр куни туғилган қизалоқни дафн этиш маросимида, у туғилган кунда рўй берган террор ҳужуми оқибатида қулаган Жаҳон Савдо Маркази вайроналаридан топилган АҚШ байроғи кўтарилди.

Байроқни Нью Йорк шаҳар ўт ўчирувчилари дафн маросимида тикиш учун Аризонага юборди.

Айни пайтда, шифокорлар шанба кунги отишмада жиддий жароҳатланган конгресс аъзоси Габриэль Гиффордснинг аҳволи яхшиланаётганини маълум қилди. Шифокорларга кўра, Гиффордс иккала қўли ва оёқларини қимирлатмоқда ва кўзларини очган.

Тусон шаҳридаги отишмани содир этганликда гумон қилинган 22 яшар Жаред Лохнер қўлга олинган ва унга нисбатан оммавий қотиллик содир этганлик айби илгари сурилган.
XS
SM
MD
LG