Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:11

Байден Ироқдаги Америка аскарлари билан учрашди


АҚШ Вице президенти Жозеф Байден Ироқ халқи демократик, барқарор ва ривожланган мамлакат яратиш “бўсағасида турибди”, дея баён қилди.

Пайшанба куни Бағдодда АҚШ қўшинлари олдида қилган чиқишида Байден Ироқ армияси Американинг ёрдамига муҳтож бўлиб қолишини ҳам қўшимча қилди.

Бағдодга эълон қилинмаган сафар билан борган Байден ўтган ойда Ироқда янги ҳукумат тузилганидан бери бу мамлакатга ташриф буюрган АҚШнинг биринчи мулозими бўлди.

Унинг ташрифи, шунингдек АҚШ қўшинлари жорий йил охирига қадар Ироқни тарк этишга тайёргарлик кўраётган пайтга тўғри келди.
XS
SM
MD
LG