Линклар

logo-print

ИҲТТ Украинадан ўз ваъадаларини бажаришни талаб қилди


Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти Украина коррупция билан курашда берган ваъдаларига содиқ қолиши керак, дея баён қилди.

Жаҳоннинг ривожланган давлатларини бирлаштирувчи ИҲТТ эълон қилган баёнотда Украина расмийлари кўп ваъдаларни берса-да, кейинги тўрт йил ичида бу борада деярли натижа кўрсатгани йўқ, дейилади.

Ташкилот Украина расмийларидан коррупцияга қарши қонунларни жорий этиш, махсус тергов органини ташкил қилиш, сиёсий партияларнинг молия манбалари устидан назорат ўрнатиш каби чораларни кўришни талаб қилди.

Айни пайтда, ИҲТТ Украинанинг давлат ҳаражатларини амалга ошириш ва адлия тизими мустақиллигини таъминлашда эришган натижаларини олқишлади.
XS
SM
MD
LG