Линклар

Польша Бош вазири Дональд Туск ўтган йили президент Лех Качинский самолётининг ҳалокатга учраши сабабларига доир Россия эълон қилган ҳисобот тўлиқ эмаслигини баён қилди.

Бош вазир Туск Польша ҳукумати Россия томонидан “ҳисобот бўйча бир тўхтамга келиш борасида маслаҳатлашув ўтказишни” сўраш ниятида эканини маълум қилди.

Качинсикй ва яна 95 киши 2010 йилнинг 10 апрелида Россиянинг Смоленск шаҳри аэропортига туман шаротида қўнаётиб ҳалокатга учраган эди.

Россия Давлат авиацион қўимтаси чоршанба куни эълон қилган ҳисоботда ҳалокат учун масъулият поляк учувчиларига юкаланган ва улар самолёт бортида бўлган ҳукумат мулозимлари томонидан руҳий босимга дуч келгани таъкидланган эди.
XS
SM
MD
LG