Бразилия жануби-шарқида рўй берган сув тошқинлари ва ер кўчиши оқибатида 500га яқин одам ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.
Қурбонларнинг аксари Рио Де Жанейро яқинидаги Нова Фрибурго ва Тересополис шаҳарчаларида қайд этилгани айтилмоқда.
Биргина Тересополис шаҳарчасида 200дан зиёд одамнинг жасади топилди.
Офатдан зарар кўрган жойларга борган Бразилия Президенти Дилма Рузефф рўй берган ҳалокатни "даҳшатли", дея таърифлади.
Табиий офатлар оқибатида минглаб одамлар бошпанасиз қолди. Расмийлар қутқарувчилар офатдан зарар кўрган жойларга етиб боргач, ҳалок бўлганлар сони ортиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.