Линклар

logo-print

АҚШ Эрон билан ҳамкорлик қилган фирмаларга санкция жорий қилди


Қўшма Штатлар Эроннинг ракета ишлаб чиқаришга доир дастурлари билан ҳамкорлик қилганликда гумон этилаётган 25га яқин ширкатга нисбатан янги санкциялар жорий этилганини эълон қилди.

АҚШ Молия вазирлигига кўра, бу фирмаларнинг 24таси Теҳрон ҳукуматига қарашли Эрон Исломий Республикаси Денгиз Йўллари ширкати билан алоқалари бўлган. Яна иккита ширкат Эрон Мудофаа вазирлиги қошидаги Аэронавигация саноати ташкилоти билан ҳаморклик қилиб келган.

АҚШ Молия вазирлиги Эрон Исломий Республикаси Денгиз Йўллари билан алоқаси бўлган ширкатларнинг 20таси Ҳонг Конгда, тўрттаси эса Британияга қарашли Ман оролида рўйҳатга олинганини маълум қилди.

Эронннинг ядровий дастурига қарши қаратилган санкциялар АҚШ муассаларининг бу фирмалар билан молиявий муносабатларга киришишини тақиқлайди ва уларнинг АҚШ тасарруфида бўлган ҳисоб рақамалрини музлатишни кўзда тутади.
XS
SM
MD
LG