Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 09:46

Тунис президенти янги муддатга даъво қилмаслигини ваъда қилди


Тунис президенти 2014 йилда янги муддатга қолиш нияти йўқлигини маълум қилди. Президент Зайн Ал-Абадин Бин Али бу ҳақда мамлакатда норозиликлар давом этаётгани боис эълон қилди.

23 йилдан бери Тунисда ҳукмронлик қилиб келаётган Ал-Абадин, шунингдек полицияга норозиларга қарата ўт очишни тўхтатишни буюрди ва шакар, сут ва нон махсулотлари нархини туширишни ваъда қилди.

Пайшанба куни пойтахт Тунисда полиция норозилик иштирокчиларига қарата ўт очиб, камида бир кишини ўлдирди. Халқаро ташкилотларга кўра, бир неча ҳафтадан бери давом этаётган намойишлар давомида 60дан ортиқ одам ҳалок бўлган. Тунисдаги норозиликларга мамлакатда ишсизликнинг авж олгани сабаб бўлди.
XS
SM
MD
LG