Линклар

logo-print

ЕИ расмийлари Озарбайжондан Туркманистонга келди


Azerbaijan -- President of Azerbaijan Ilham Aliyev and President of the European Commission Jose Manuel Barroso sign a Joint Declaration on Southern Gas Corridor, Baku, 13Jan2011

Azerbaijan -- President of Azerbaijan Ilham Aliyev and President of the European Commission Jose Manuel Barroso sign a Joint Declaration on Southern Gas Corridor, Baku, 13Jan2011

Европа Комиссияси Президенти Хосе Мануэл Баррозо ва Европа Иттифоқининг энерегия масалалари бўйича комиссари Гюнтер Оэттингер Озарбайжондан Туркманистонга келди.

Европа расмийлари Ашхобод раҳбарияти билан Каспий газини Европага етказиши кўзда тутилган Жанубий корридор учун газ етказиб бериш борасида музокара қилишни режалаштирган.

Кеча Европа Иттифоқи ва Озарбайжон Европага узоқ муддатли газ таъминотини кўзда тутувчи қўшма декларацияни имзолади.

Европа Комиссияси раиси Хосе Мануэл Баррозо ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев имзолаган декларацияга кўра, Боку Европага катта ҳажмдаги газни етказиб туриш мажбуриятини ўз зиммасига олди.

Каспий денгизи тубидан қазиб олинган газни Европага етказишга оид декларацияга мувофиқ Озарбайжон Россияни айланиб ўтадиган Жанубий корридорни яратиш учун етарли газ етказиб беради.
XS
SM
MD
LG