Линклар

logo-print

WikiLeaks: Ўзбекистон ҳукумати уюшган жиноятчилик билан яқин алоқада


WikiLeaks сайти эълон қилган АҚШ махфий ҳужжатларида Салим Абдувалиев "мафия бошлиғи" деб аталган

WikiLeaks сайти эълон қилган АҚШ махфий ҳужжатларида Салим Абдувалиев "мафия бошлиғи" деб аталган

WikiLeaks сайти Ўзбекистон ҳукуматидаги юқори лавозимли мулозимлар Ўзбекистонда криминал авторитет, деб танилган Салим Абдувалиев билан яқин алоқалари борлигига оид АҚШ дипломатик ёзишмаларини эълон қилди.

АҚШнинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Жон Пёрнеллга нисбат берилган ва Салим Абдувалиев “мафия бошлиғи”, деб аталган махфий ёзишмаларда, Абдувалиев Ўзбекистон ҳукуматидаги лавозимларнинг сотилишида расмийлар билан лавозимга номзодлар ўртасида воситачилик қилиши айтилади. Бунинг эвазига Салим Абдувалиев ўз улушини олади, дейилади махфий депешаларда.

Шунингдек, WikiLeaks сайти эълон қилган ҳужжатларга кўра, Салим Абдувалиев Ўзбекистон ҳукумати эълон қиладиган тендерларда иштирок этувчи ширкатларга шартномаларни қўлга киритишига кўмаклашади ва ўз улушини олади.

Бу, деб хулоса қилинади АҚШ элчихонаси каблограммаларида, Ўзбекистон ҳукуматининг уюшган жиноятчилик билан яқин алоқалари борлигига яна бир мисолдир.
XS
SM
MD
LG