Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:55

Қозоқ парламенти Назарбоев иродасига қарши уни ҳокимиятда қолдирмоқчи


Нурсултон Назарбоев.
Нурсултон Назарбоев.

14 январ куни Қозоғистон парламенти бир овоздан мамлакат Конституциясининг президент ваколатларига оид қисмига тузатиш киритишга қарор қилди. Бу тузатиш эса¸ Нурсултон Назарбоевнинг президентлик ваколатларини 2020 йилга қадар узайтириш юзасидан референдум ўтказишни кўзда тутади.


Конституцияга киритиладиган ўзгартишлар иккинчи ўқишда 44 сенатор ва 106 Мажлис вакили томонидан маъқулланди.

- Қабул қилинган қонун амалдаги президент ваколатларини узайтириш бўйича республика референдуми ўтказиш учун аниқ конституцион асос беради. Шу асосда¸ республика референдуми ўтказиш ташаббусини қўллаган беш миллиондан ошиқ қозоғистонлик истак-иродасини амалга кўчириш учун имкон яратилди¸ деди парламент қўшма мажлисида Мажлис раиси Ўрал Муҳамеджонов.

Жума кунги қўшма йиғинда депутатлар шунингдек¸ мамлакат конституциясига президент ëнига “элбоши” деган мақомни қўшишни кўзда тутувчи тузатиш киритишни ҳам ëқлаб овоз бердилар.

- Бу қонун парламент томонидан бир овозда қабул қилинганидан сўнг¸ президент ë унга қўл қўяди¸ ëки унинг ўзини референдумга юборади. Бу борада қарор бериш учун президентга чекланмаган вақт берилган¸ деди воқеалар ривожига оид саволга шарҳ берган Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси раиси Қувондиқ Турғанқулов.

Комиссия раисига кўра¸ Нурсултон Назарбоев президентлик ваколатларини сайловларсиз 2020 йилга қадар узайтириш бўйича тузилган ташаббус гуруҳи таклифи¸ ҳамда бу таклифни қўллаб имзо чекилган ҳужжат президент ва унинг маъмуриятига топширилган.

13 январ куни Марказий сайлов комиссияси Қозоғистон сайловчиларининг ярмидан кўпи Назарбоев ваколатларини 2020 йилга қадар узайтиришни ëқлаб имзо чекканини хабар қилган эди.

2010 йилнинг 27 декабрида бошланган имзо йиғиш жараëни ташаббусчилари¸ атиги 16 кун ичида беш миллиондан ошиқ қозоғистонлик сайловчи бу ташаббус остига қўл қўйганини билдирдилар.

- Республика референдуми ўтказиш ташаббусини қўллаб ҳозирга қадар жами 5 миллион 16 минг имзо¸ ëки Қозоғистон сайловчиларининг 55¸2 фоизи имзо чекди¸ деди Марказий сайлов комиссияси раиси.

Референдум ўтказиш бўйича тузилган ташаббус гуруҳи 12 январ куни Нурсултон Назарбоевга мурожаат қилиб¸ уни ҳам бу ташаббусни қўллашга чақирди.

Қозоғистонни 21 йил давомида бошқариб келаëтган Нурсултон Назарбоевнинг президентлик ваколатлари 2012 йилда тугайди. 2007 йилда Констутуцияга киритилган ўзгартишга мувофиқ¸ у президентлик курсисига чекланмаган марта даъвогарлик қилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG