Линклар

Ўзбекистон Чехиядан 20та трамвай сотиб олишни режаламоқда. Трамвайлар ҳар бирининг бир миллион долларга тушиши айтилмоқда. Чехиянинг Прагомакс ширкати келаси уч йилда Ўзбекистонга етказиб берадиган трамвайларнинг замонавий ва қулай экани айтилади.


20 та трамвайни Ўзбекистонга сотиш режасида бўлган Прагомакс ширкати директори Ярослав Кремен Ўзбекистон билан музокаралар давом этаëтгани¸ аммо ҳали қарорга имзо чекилмаганини тараддудли эҳтиëткорлик билан айтди.



Ўзбекистонга трамвай сотиш масаласи сиëсий об-ҳаво боис ўзгаргани тарихини чех тадбиркорлари билади. 2001 йилда ўзбек мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳ Чехияда қўлга олиниб Ўзбекистонга берилмагани учун расмий Тошкент чех трамвайларини сотиб олиш бўйича 50 миллион долларлик шартномадан воз кечган эди. Васлав Ҳавелнинг "бир диссидентни 50 миллион долларга алиштирмайман" деган гапи сиëсатнинг иқтисоддан устунлигини кўрсатган гап сифатида тарихга кирди

Чех трамвайларнинг қулайлигини Прагада ишлаëтган ўзбекистонлик муҳожирлар яхши билишади. Прагада ўзбек мардикорларини иш билан таъминлайдиган наманганлик тадбиркор қишнинг қировли кунларида трамвайни ўзига кабинет қилиб олганини айтади.

Чех трамвайларининг қулайлигини ўтган асрдаëқ тошкентликлар баҳолаган эди. Прагадаги трамвай музейи раҳбари Милан Покорний чех трамвайларининг Тошкентдаги тарихини яхши билади

Ўзбекистонликлар учун чех трамвайлари янгилик эмас¸ ўтган асрнинг 60- йилларида чех трамвайлари Тошкентга экспорт қилинган эди¸ деб эслайди Прагадаги трамвай музейи раҳбари Милан Покорний.

- Прага кўчаларида илк трамвайлар юра бошлаганига 135 йил бўлди. Илк трамвайларни от тортиб юрган¸ дейди Покорний.

Милан Покорний Тошкент кўчаларида янги русумдаги чех трамвайлари юришини олқишлайди Прагадаги трамвай музейида 70- йиллардаги Тошкент манзарасининг ажралмас қисмига айланган чех трамвайларини кўриш мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG