Линклар

Туниснинг 23 йиллик диктатори халқ қўзғолонидан қочиб кетди


Бин Али Тунис ўтмишига айланди.

Бин Али Тунис ўтмишига айланди.

1987 йилдан бери Тунисни қаттиққўллик билан бошқариб келган Зайн Ал-Абадин Бин Али 14 январ куни мамлакат тарихида мисли кўрилмаган халқ қўзғолонидан сўнг¸ президентликни ташлаб¸ хорижга қочиб кетди.

Президент вазифасини вақтинча бажариш ваколатини Бош вазир ўз зиммасига олди.

Декабр ойидан бери давом этаëтган норозилик намойишлари босими остида
Ал-Абадин Бин Али 13 январ куни халқ ғазабини бостириш умидида телевидение орқали мурожаат қилган¸ полицияга норозиларга қарата ўт очишни тўхтатишни буюриб¸ шакар, сут ва нон маҳсулотлари нархини туширишни ваъда қилган эди.

Аммо бу мурожаат эртасига пойтахт кўчаларига чиққан норозилар янада кўпайди ва араб дунëсида деярли мисли кўрилмаган ҳодиса диктаторнинг қочиб кетишига сабаб бўлди.

Пайшанба куни пойтахт Тунисда полиция норозилик иштирокчиларига қарата ўт очиб, камида бир кишини ўлдирди. Халқаро ташкилотларга кўра, бир неча ҳафтадан бери давом этаётган намойишлар давомида 60дан ортиқ одам ҳалок бўлган. Тунисдаги норозиликларга мамлакатда ишсизликнинг авж олгани сабаб бўлди.
XS
SM
MD
LG